Узбек тилида

Келинларга маслахат

  • Уйингизни тартибли, саранжом, озода сакланг, хар бир ишни уз вактида килинг.
  • Эрингизни у ёктирадиган исм билан чакиринг.
  • У ва оила аъзоларингиз ёктирадиган таомларни ширин ва чиройли килиб пиширинг.
  • Эрингиз уйдан чикаётганида уни кузатиб куйинг, ишдан кайтганида эса очик юз билан кутиб олинг.
  • Оила аъзоларингиздан олдин ухлаб колманг, эрталаб улардан олдинрок туринг.
  • Эрингиз ва фарзандларингиздан мехрингизни аяманг. Уйнинг суянчиги булинг.
  • Эрингизнинг рухсатисиз, у изн бермаган жойларга борманг.
  • Камхарж булинг, исрофгар булманг.
  • Эрингиздан хамиша миннатдор булинг, кучи етмайдиган ишга ундаманг, ундан бошкаларга шикоят килманг.
  • Кайнонангизни тажрибали она сифатида куринг, билмаганингизни сурашдан уялманг.
  • Онангизнинг уйига кераксиз ва куп борманг. Гап ташиманг.
  • Эрингизнинг кариндошлари ва якинларига яхши муомалада булинг.
  • Иффат ва хаёни сакланг. Энг гузал либос такво эканини унутманг. Хар бир ишимизни кузатадиган Аллохни унутманг.
  • Фарзанларингизни одоб-ахлокли килиб тарбияланг, зеро уларнинг оркасидан сизларни яхши инсон сифатида тилга олурлар.
  • Тилингизга эрк берманг. «Етти» эмас «етмиш» марта уйлаб, кейин карор кабул килишни одат килинг.

Юзларидан нур ёгилиб турган офиятли, кекса муслима аёлдан: «Бундай куриниш-киёфага кандай мушарраф булдингиз?» деб сурашганларида у: «Лабларимга хакни, овозимга зикрни, кузларимга халолни, кулларимга эхсонни, оёкларимга тугриликни сурдим. Шунингдек, калбимга Аллох севгисини, аклимга хикматни, нафсимга итоатни, хирсимга имонни раво курдим» дея жавоб берган экан.