- Уйингизни тартибли, саранжом, озода сакланг, хар бир ишни уз вактида килинг.
- Эрингизни у ёктирадиган исм билан чакиринг.
- У ва оила аъзоларингиз ёктирадиган таомларни ширин ва чиройли килиб пиширинг.
- Эрингиз уйдан чикаётганида уни кузатиб куйинг, ишдан кайтганида эса очик юз билан кутиб олинг.
- Оила аъзоларингиздан олдин ухлаб колманг, эрталаб улардан олдинрок туринг.
- Эрингиз ва фарзандларингиздан мехрингизни аяманг. Уйнинг суянчиги булинг.
- Эрингизнинг рухсатисиз, у изн бермаган жойларга борманг.
- Камхарж булинг, исрофгар булманг.
- Эрингиздан хамиша миннатдор булинг, кучи етмайдиган ишга ундаманг, ундан бошкаларга шикоят килманг.
- Кайнонангизни тажрибали она сифатида куринг, билмаганингизни сурашдан уялманг.
- Онангизнинг уйига кераксиз ва куп борманг. Гап ташиманг.
- Эрингизнинг кариндошлари ва якинларига яхши муомалада булинг.
- Иффат ва хаёни сакланг. Энг гузал либос такво эканини унутманг. Хар бир ишимизни кузатадиган Аллохни унутманг.
- Фарзанларингизни одоб-ахлокли килиб тарбияланг, зеро уларнинг оркасидан сизларни яхши инсон сифатида тилга олурлар.
- Тилингизга эрк берманг. «Етти» эмас «етмиш» марта уйлаб, кейин карор кабул килишни одат килинг.
Юзларидан нур ёгилиб турган офиятли, кекса муслима аёлдан: «Бундай куриниш-киёфага кандай мушарраф булдингиз?» деб сурашганларида у: «Лабларимга хакни, овозимга зикрни, кузларимга халолни, кулларимга эхсонни, оёкларимга тугриликни сурдим. Шунингдек, калбимга Аллох севгисини, аклимга хикматни, нафсимга итоатни, хирсимга имонни раво курдим» дея жавоб берган экан.
